Ҳуқуқий муаммоларга малакали маслаҳатлар берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан 2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастурни амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни тасдиқланган режасида хотин-қизларнинг орасида қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг замонавий усул ва шаклларини татбиқ этиш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан жойлардаги судлар томонидан юқорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан керакли чора тадбирлар ишлаб чиқиш белгиланган. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг раиси М.Мирзажонов, туман судининг судьялари ҳамда Тошкент шаҳар прокуратураси, Мажбурий ижро бўлими билан биргаликда 2022 йил 21 июнь куни “Юнус ота” маҳалла фуқаролар йиғини биносида туман аҳолиси билан “Аёллар дафтари”да бўлган хотин-қизлар билан сайёр учраш ўтказиб, уларнинг муамоли масалалари юзасидан керакли тушунтириш бериш орқали, уларни бузилган ҳуқуқларини ўз вақтида тиклаш чораларини кўрилди. Шунингдек судьялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддаси (вояга етмаган шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) билан келиб тушган бир неча шахсларга нисбатан маъмурий ишлар сайёр судда кўриб чиқилиб, аёлларга фарзанди таъминоти бўйича вужудга келган алимент пулларини ундириш чоралари кўрилди.

Шунингдек маҳалла аҳолиси билан Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2022 йилга мўлжалланган давлат дастурининг 34-банди ижросини таъминлаш борасида “Коррупциянинг жамият ва давлат учун ижтимоий хавфли хусусиятлари ва оқибатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Муроджон МИРЗАЖОНОВ,
жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судининг раиси.

Leave a Reply

Your email address will not be published.