Кичик бизнес мухожирликдан қутқаради!!!

24 ёшли Милена Хафиева Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида яшайди. Ҳозирда қизалоғининг тарбияси билан банд. Турмуш ўртоғи Наил Хафиев муҳожирликда — Россия шаҳарларининг бирида ишлайди. Милена билан Наил она шаҳарлари Мингбулоқда кичик бизнес бошласак, тадбиркорлик қилсак, дейишади. Бироқ бунинг учун маблағ — сармоя керак. Иккиси гўзаллик салони очиб, ҳамшаҳарларига хизмат кўрсатиш ниятида. Миленанинг бу борада тажрибаси етарли: соч кесиш, маникюр-педикюрликдан бохабар. “Дунёдаги ҳамма аёл ҳамиша гўзал, чиройли бўлгиси келади ва шунинг учун биз бошламоқчи бўлаётган иш доим талабда”, дейди у. Ушбу видеолавҳа Милена ва унинг кичик, аммо атрофидагиларга ҳам фойда улашадиган орзулари ҳақида.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.