Муҳаммад Юсуфнинг “Уйқудаги қиз” шеъри ҳақида

Ҳаёт ва ижод йўли бутун бир соҳа ёхуд соҳанинг катта бир даври ҳақида атрофлича тасаввур берадигна мутахассисилар кўпчиликни ташкил этмайди. Чунки бундай кишиларга тақдирнинг ажиб бир инояти сифатида насиб этади. Бу эса ёзувчи, шоир, драмтруглар ижодида яққол кўзга кўринади.

Баъзи бир таниқли драмтург, шоир ва ёзувчиларнинг умр қисқа бўлган  бўлмас-да,  шу қисқа вақт ичида қилинган кўплаб ижодий ишлари яъни асарлари, ҳикоялари, шеърлари узоқ  яшаб қолади.

Аммо улар орасида адабиётнинг гавҳари бўлмиш шеъриятга ихлос қўйибгина қолмай, бу нозик санъатни юксак чўққига олиб чиққанлари камдан-кам. Муҳаммад Юсуфнинг иқтидорига тенг келолган кам учрайди.

Инсонга кўтаринкилик ва журъат бағишлаб, улкан мақсадларга ундайдиган шеърлар севимли ёзувчимиз Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб “Таниш тераклар” “Булбулга бир гапим бор” “Илтижо” “Уйқудаги қиз” “Ҳалима энам аллалари”, “Ишқ кемаси”, “Кўнглимда бир ёр”, “Бевафо кўп экан”, “Эрка кийик”, “Ёлғончи ёр”, “Эрка кийик”, “Осмонимга олиб кетаман” “Улуғимсан, Ватаним” “Халқ бўл элим” каби шеъриларида ўзига хос рамзийлик бор. Айниқса Муҳаммад Юсуф мансуб бўлган авлоднинг энг олижаноб ва юксак инсоний фазилатлари билан бирга ёшлик сурури, ишқ ва муҳаббатнинг нафис наволари, ўзбекона, содда, айни пайтда эзгу, бокира ва бетакрор туйғу ҳамда кечинмалари ўзининг ёрқин ифодасини топган. Сўзнинг бадиий имкониятларидан маҳорат билан фойдаланиш, мусиқий равонлик, туйғулар тиниқлиги, самимийлик ва майинлик, руҳият манзараларини лўнда ва яққол ифодалай билиш Муҳаммад Юсуф шеърий услубининг етакчи хусусиятларидир.

Биргина “Уйқудаги қиз” шеърини олайлик Нурхон хотирасига бағишлаб ёзган негаки, шеърда ҳаётдаги аччиқ синовлар уни бироз йўлдан адаштирса-да, Нурхон ўзининг нимага қодирлигини намоён этган, турмуш синовларида тобланган, ақл-заковати билан назарга тушган Нурхон образи талқин этилган. Шеърда ҳаётий воқелик ва инсон тақдирининг бадиий ифодаси, тил жозибаси ва орзу-истаклар рўёбига чиқаришга бўлган олий ҳаракат ўқувчини эзгуликка, янги мақсадларга ундайди, кўнглимиз мулкини бойитади…

Ёзувчи бу шеъри гарчи “Нурхонда” берилган маълумотлар асосида яратган бўлса-да, ундаги матин шунчалар зўр маҳорат билан баддиийлаштирганки, ўқувчи дилбар бир шеърни ўқигандек ҳузур қилади. Шеърда Нурхон образи барча мураккаблиги ва ёрқинлиги билан намоён бўлган. Агар шеър бадиийликдан махрум бўлса, либоссиз одамга, япроқсиз дарахтга, ой ва юлдузсиз осмонга айланади. Бадиийлик эса – бу, ҳаққонийликдир. Агар ёзувчи тасвирлаётган воқеани айнан ранги, оҳанглари ва ҳатто бўйи билан тасвирласа, бу бадиийликдир. Шеърда манзара гул ва соялар жилваси, яъни маъно жиҳатидан қарама-қарши сўзларни қўллаш таъсирчанликни таъминловчи омиллардан кенг фойдаланган. Ошиққа вафодор, янги ҳаёт сари йўл олган қиз ҳақидаги мисралари бир байтдаёқ ойдинлашади. Муҳаммад Юсуф бадиий тасвир воситаларидан лирик санъатининг  ифодаловчи унсурлигини қайд этган. Шоир “Уйқудаги қиз” шеърнинг байтда бир ёки икки сўзни икки маънода қўллаш санъатидан фойдаланган. Чунончи, унинг қуйидаги мисрасида Кўнгли тўла армони, қўйни тўла қизғолдоқ маъноларида қўлланган:

Бугина эмас, ҳатто тасвирилаш хусусияти сингдирилган ушбу шеърнинг биринчи мисраси ҳам қуйидагидек талқин қилиган.

Қор ерга қуйиб бош,

Бир қизгина ухлайди,

Кўзларгига тўла ёш,

Ҳур қизгигна ўхлайди.

       Юқоридаги мисралар кўринишидан осон, жўнгина туюладиган, аслида эса, бундай ёза олиш жуда мураккаб бўлган антиқа баён услубидир. Шеър матни бир қизнинг эрта сунган ҳаёти ҳақида  эслатади. Унинг кўзларидаги ёши эса ўзгача таъсир кучига эга бўлади. Қисқа мисраларнинг ички қофиялар билан таъминлангани, уларнинг ҳар бирини яна икки бўлакка бўлади. Натижада ўқувчида тўртлик бўлган таассурот қолдиради. Бу эса жарангдорликни янада кучайтиради:

Бу дунёда ҳеч сендек

Қиз йўқ эди тур, синглим.

Ўзинг орзу қилгандек

Тўй қиламиз, юр синглим.

Шу биргина тўртликнинг поэтик фазилатларини бир дафтар қилиб шарҳласа арзийди. Иккитагина мисрада яратилган ошиқ тимсоли феъл-атворининг кўпқирралилигига эътибор берайлик. Янгича поэтик шакл мўъжиза содир этиб, анъанавий фикр­ларга янгидан жон ато этган, залвор оҳонг орқали тасвирлаган Шу таъсирчанликни тескари амалиётда юзага чиқарган. Орзу истакларига етишмай кетган ота томонидан қўлланган зулмнинг қўрбонига айланган ҳур қиз сиймосини ярата олган.

Муҳаммад Юсуф ўз шахсий услубини намойиш эта олган улкан санъаткордир. Ўзбек шеърияти ривожида шоирнинг ўрни алоҳидадир.   Шоир бу кичик лирик жанр намуналарида хотин — қизларни синглим деб ўз шеърларида муҳрлаган. Шуниси эътиборлики, Муҳаммад Юсуфнинг шеърларининг мавзулари ғоят хилма-хил. Фалсафий, ижтимоий-сиёсий, ахлоқий-таълимий, севги-муҳаббат, дўстлик-тотувлик, ҳаётга муҳаббат, ёру диёр, айниқса ватанга садоқат сингари талқинлар маънавий теранлигию табиийлиги билан ўқувчини мутолаага мойил этади.   Таъбир жоиз бўлса, айтиш мумкинки, Нурхоннинг ҳаётий саргузаштларининг воқеи тарихий лавҳаларидан иборат бўлса-да, “Уйқудаги қиз” шеъри шоирининг тўпламини ана шу ном остида нашр қилингани ўзига хос иловадир.

Мазкур тўпламга кирган шеърларда Муҳаммад Юсуф мансуб бўлган авлоднинг энг олижаноб ва юксак инсоний фазилатлари билан бирга ёшлик сурури, ишқ ва муҳаббатнинг нафис наволари, ўзбекона, содда, айни пайтда эзгу, бокира ва бетакрор туйғу ҳамда кечинмалари ўзининг ёрқин ифодасини топган.

Нурхон хотирасига бағшланиб битилган ушбу шеърда умумийликдан кўра таъсирчанликда устунлик қилади. Чунки китобхон умуман лирик қаҳрамондан кўра, уйқудаги қизнинг ўзини юракка яқинроқ олади. Шуниси диққатга сазоворки, муайян шеърда, юзаки қараганда, Нурхон ҳолга доир ҳеч қандай белги кўринмайди. Агар биз унга ўткир кўзи билан боқиб, тадқиқ эта бошласак, у шеърнинг кимга аталгани ва унинг исботини ҳам манзур этишимиз мумкин. Чунончи, қизнинг:

Қора ерга қўйиб бош,

Бир қизгина ухлайди.

Нурхон отли қаламкаш,

Ҳур қизгина ухлайди.

Шу билан бирга шоир шеъриятнинг асосий мазмуни бўлган инсоний фазилатлар, ёр васли, унинг гўзаллиги, унга чексиз муҳабат, ҳижрон азоби, айрилиғ аламлари ва висол қувончлари ниҳоят гўзал ва моҳирона ифода этилган. Шеърда инсон ва табиатни кайфиятни мослаштириб тасвирлаши охирги мисрада, яъни қаҳрамоннинг ҳаёти фожеа билан якун топиб ҳур бўлади деган сўзни айнглатади.

Сўзнинг бадиий имкониятларидан маҳорат билан фойдаланиш, мусиқий равонлик, туйғулар тиниқлиги, самимийлик ва майинлик, руҳият манзараларини лўнда ва яққол ифодалай билиш Муҳаммад Юсуф шеърий услубининг ўзига хос хусусиятларидир.

Шоирнинг қаламига мансуб аксарият шеърлар таниқли хонандалар томонидан ижро этилмоқда. 1989 йилда «Уйқудаги қиз» номли шеърий тўплами учун шоир республика Ёшлар ташкилотининг мукофотига сазовор бўлган.

 

Санъатшунос-журналист

Ш.И. Нусратова

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.