Сохта ахборотни қандай аниқлаш мумкин: маслаҳат, кўрсатма, тавсиялар

Сохта ахборот (фейк) қандай ва нима учун ишлайди, маълумотни текширишда нимани эътиборга олиш ва маълумотларни таҳлил қилиш учун қандай воситалардан фойдаланиш керак. Материалимиз шу ҳақида.

Сохта ахборот нима учун яратилади?

Бунинг сабаблари турлича, деб ҳисоблайди Украина Мустақил медиа касаба уюшмаси раиси, медиа саводхонлик, журналистик этика ва хавфсизлик бўйича Украина, Қозоғистон ва Қирғизистонда нашр этилган 10 дан ортиқ қўлланмалар муаллифи ва ҳаммуаллифи Сергей Штурхецкий.

Чув тушириш истагидан махсус ахборот операциялари (МАО) га қадар. Аммо энг муҳими – улар сиздан яширин равишда бирон бир нарса (хатти-ҳаракат, кайфият ўзгаришларини, одатий тасаввурлар ва бошқалар) ўзгаришига эришишни хоҳлашади.

Фейк ишлаши ва тарқалиши учун одам онгининг англовчи қисмини ўчириб қўйиш керак.

Энг яхши ва тезкор усул бу қўрқитиш, объектни ўзгартирилган воқеликка киритиш, маслаҳат бериш / объектни “қутқарган” ҳолда бошқариш, яшовчанликка ўргатиш / янги реалликда муваффақиятли бўлиш. Ахир атрофимизда борган сари кўплаб маълумот айланади. Уни назорат қилиш, текшириш, тозалаш мумкин эмас. Биз сарлавҳаларга қараймиз, бугун одамларни “қисқа” хотира, оқимда фикрлаш қаноатлантиради.

Ёлғон қандай ишлайди? Асосий механизмлар:

  • рад қилиш
  • қарши чиқиш
  • бузилиш
  • чалғитиш
  • ваҳима ва ташвиш уйғотиш

Фейкни аниқлаш учун шубҳаланиш, саволлар бериш, маълумотларни қайта ва қайта текширишингиз керак.

Текшириш пайтидаги уч омил:

  1. Ихтирочилик, қатъиятлилик, скептицизм ва кўникмалар.
  2. Манбаларни билиш, ишончлилик ва ҳалолллик (манбаларнинг кўплиги, хилма-хиллиги ва ишончлилиги, уларни топиш ва гапиришига эришиш).
  3. Ҳужжатли далиллар.

Фейк маълумотга нималар ишора бўлади?

Етказиш пайтидаги ҳаяжон. Янгиликни ҳиссиёт билан тақдим қилиш нафақат аудитория эътиборини жалб қилиш имконини беради (биз шунақа тузилганмизки, миямизга қараганда қалбимиз билан тезроқ қабул қиламиз), балки фикрлар мантиқийлигини пардалайди, ҳатто аниқ номувофиқликни ҳам “кўринмас” қилиб қўяди.

Мутахассислар (хаёлдаги). Сохта фан. Мунажжим ва гомеопатик воситалар, сеҳргар ва фолбинларнинг воситалари катта таъсир кучига эга ва … фолбин ва мунажжимлар фаровонлигига хизмат қилади. Ҳатто ушбу соҳа ва унинг қаҳрамонлари ҳақидаги (агар у танқидий таҳлилдан ҳоли бўлса) “беозор” ҳикоя ҳам, сизнинг қаршингизда ҳақиқий воқелик ҳақида ҳақиқий бўлмаган янгилик эканини англатади.

Манба (нотўғри) – шубҳали доменлар, номаълум матбуот, ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлар.

Юмор, ҳазил. Фейк таркибни келтириб чиқарадиган ҳазил манбалар мавжуд, улар ҳатто бу ҳақда ўзларининг манбаларида (одатда кичик ҳарфларда) ёзиб қўядилар.

Кликбейтли сарлавҳа (капслок, ундов белгилари).

Субъективлик. Иккиланиш. Ҳақиқий бўлмаган янгиликларни (“оддий”, аммо оддий матбуотнинг сифатсиз янгиликлари) бир томонлама, маълумот тақдим этиш стандартларини бузиб тақдим этиш. Бир томон фикрига таяниш, можарода маълум бир позицияни эгаллаган мутахассисларни (ҳатто ҳақиқийларини) танлаш, айниқса, сохта янгиликларни манипулятив қилади, дея шарҳлайди Сергей Штурхецкий.

Тарқалишнинг вируслилиги

АХМОҚОНА ФИКР, ҲУДДИ ФЕЙК ХАБАРЛАР КАБИ, АҚЛЛИ ФИКР ВА РЕАЛ ФАКТДАН КЎРА ТЕЗРОҚ ТАРҚАЛАДИ.

Нима қилиш керак? Текширинг.

Сохта профил ва маълумотлардан эҳтиёт бўлинг; масалан, lemmetweetthatforyou.com твитни сохталаштириш имконини беради – фирибгарлар сохта твитларни яратиш учун тез-тез (RT) ретвитлардан фойдаланадилар.

Аккаунт ҳақиқийлиги ҳақида соҳта таъкидлар.

Бунга эътибор беринг:

  • бошқа веб-сайтларга ҳавола берган веб-сайтлар
  • жой
  • аввалги фото ва видеолар
  • аввалги ҳолат хабар ва твитлари
  • манба муаллифларининг дўст ва обуначилари кимлар?
  • улар кимларга обуна бўлишган?
  • улар бирор-бир рўйхатда бормилар?

Ижтимоий тармоқлардан олинган фотосуратлар

Ижтимоий тармоқ аккаунтининг ҳақиқий эканини текшириш усулларидан бири бу – саҳифадаги фотосуратларни таҳлил қилиш. Масалан, “аватар”ни.
Тасвир ростдан ҳам ушбу фойдаланувчига тегишлими ёки интернетдан олинганми, бу ердан билиб олиш мумкин.

Ёдда тутинг!

Тасдиқлаш – бу жараён. Текшириш йўли ҳар бир фактдан фарқ қилиши мумкин. Ҳеч қачон у гувоҳ, қурбон ёки ҳукумат вакили бўладими, манбани текширмай туриб, уларни такрорламанг ёки уларга ишонманг.

Бирламчи аккаунтлар манипулятив бўлиши мумкин, чунки улар ҳис-туйғулар, заиф хотира ёки чекланган днёқараш ортида шаклланади.

Маълумот таҳлили ва текширишда кимга ишониш мумкин:

  • олимлар
  • шифокор ва ўқитувчилар; улар фейклар одамларни қандай бузаётганини, ҳатто ҳаёт ва соғлиғига зарар етказаётганини билишади
  • шов-шувли ва алдамчи хабарлар ортидан қувмайдиган, бунинг жамият учун хавфли эканлигини англайдиган онгли журналист ва сиёсатчилар

Муаллиф: Анна Сухачева

Источник: newreporter.org

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.