Озиқ-овқат маҳсулотларида инфляция ва кузатилган тенденциялар

Сурат: korzinka.uz

Жорий йилнинг май ойидан бери республика истеъмол бозорида умумий инфляция даражасининг пасайиш тенденцияси кузатилмоқда. Бу асосан озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг мавсумий пасайиши ҳисобига бўлсада, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда хизматлар индексининг ўсиш суръатлари ҳам ўтган йилги динамика билан таққослаганда анча паст кўрсаткичларда.
Аҳолининг аксарият қисми учун долзарб ҳисобланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари нархида кузатилган инфляцияга келсак, турли товар гуруҳларида кузатилган динамика нон ва сут маҳсулотлари нархларида ўсиш суръатларининг пасайиши, гўшт ва ёғ-мой маҳсулотлари нархларида эса аксинча — ўсиш суръатлари барқарорлигича қолаётганидан далолат беради.
Турли товар (маҳсулот) гуруҳларининг истеъмол нархлари индексида кузатилган тенденциялар билан батафсил қуйидаги инфографикаларда танишинг (Давлат статистика қўмитаси эълон қилган маълумотлар асосида):

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Close