Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган “Сени куйлаймиз, замондош!” Ўзбекистон театрларининг VI республика кўрик-фестивали онлайн дастури орқали 2021 йил 26 май соат 10-00 да бошлайди.
Фестивал доирасида республикамизнинг 9 та театрлари ўзларининг турли мавзудаги замон қаҳрамонлари акс этган саҳна асарлари билан иштирок этадилар.
Мана шундай кўрик- танловлар ўзбек театр санъатини ривожланишида муҳим ўрни бор. Бундан ташқари, театр жамоалар ҳам тажриба тўплайди, ҳамда замонавий қиёфа ижодий ўсишга эга бўлиб профессионализм ўсади.
Фестивал ташкилотчилари ўз вазифаларини муаваффақият билан уддалашмоқда. Кўрик-танловни мунтазам ўтказиб борилиши туфайли бўлиб ўтган ва бўлажак тақдимотлар тўғрисидаги янгиликлар томошабинга тезкорлик билан етказиб берилмоқда.
Бадиий ижод, эҳтимол, ҳар куни ўқиб-ўрганишни, ундан-да муҳими, ҳар куни ёзиб-чизишни талаб қилмас, аммо театр санъатида доимий изланиш, ўз устида бир умр тинмай меҳнат қилишни тақозо этади. Чунки театр санъати, бу нафақат маънавий-маданий ва таълим тажрибанинг, балки бир ҳолнинг. лаҳзалик илҳомнинг ҳам маҳсулидир.
Бевосита фестивал давомида Ўзбек Миллий академик драма театрининг “Ўзгалар дарди” (муаллиф Н.Аббосхон, режиссёр А. Холмўминов), Андижон вилояти мусиқали драма театриинг “Ўжарлар” (муаллиф Ж.Жаббаров, режиссёр И.Эргашев), Сурхондарё вилоят мусиқали драма театрининг “Қисмат” (муаллиф Х.Хурсандов, режиссёр Ф.Болтаев), Каттақўрғон шаҳар драма театрининг “Қалтис қадам” (муаллиф Ф.Тошев, режиссёр Ғ.Мардонов), Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг “Олмоқнинг бермоғи бор” (муаллиф Қ.Норқобил, режиссёр У. Бектурганов), Қуқон шаҳари мусиқали драма театрининг “Фидоий” (муаллиф А.Азизов, режиссёр В. Юнусов), Фарғона вилояти мусиқали драма театрининг “Лола” (муаллиф Э.Сиддиқова, режиссёр О.Абдуллаев), Самарқанд вилояти мусиқали драма театрининг “Тазарру” (муаллиф Ф.Тошев ҳикояси, У.Ўсаров инсценировкаси, режиссёр Ғ.Мардонов) каби спектакллар ўрин олган. “Театр ҳафталиги” давомида томошабинларга мароқли дам олиш ва театр ижодкорларига ижодий мувафаққият тилаймиз.
Шоира НУСРАТОВА
тайёрлади.