Абдулқодир Хамидий 45 ёшда, Термиз шаҳрида яшайди. У 2020 йилда коронавирус касалига чалинди. Шунга қарамай беданаларини камайтирмади. Аксинча бедана билан бирга каклик боқишни ҳам йўлга қўйди. Ҳозирда 12 инкубаторда паррандаларини купайтирмоқда. Буларнинг ҳар бири 15 000 та бедана чиқаради.
Абдулқодир ака, бедана гўштини савдо тармоқларига етказишни йўлга қўйгиб, бедана гўшти ва тухуми орқали ўз моддий муаммоларини ечишни режа қилган. Ҳозир у 500дан ортиқ бедана боқади. Маълум бўлишича, бедана 17 кунда тухумдан очиб чиқади. Тухумдан чиққандан сўнг 1 ойда сўйишга тайёр бўлади, 200 гр гўшти беради. 40 кунда тухум беради.
Фермер бедана гўштини супер маркетга топширади. «Бу гўштга халқ яхши ўрганган» — дейди у, — «Ҳозир бир кунда 5000 та бедана тухум берса, бир соатда олиб кетишади. Насиб бўлса, Сурхондарёда 100 нафар инсонга мол, бедана, каклик, парранда ва бошқа ҳайвонларни кўпайтириш бўйича иш топиб бераман.
Яхё Абдухафизов 18 ёшда. У Тошкент шахрида истиқомат қилади. 2020 йилнинг июнь ойида бедана боқишга қарор қилди. Синхрон Иш бошлаганида 60 беданаси бор эди. Ҳозирда беданалар сони 650 тага етди. Унинг бир ойлик даромади ўртача 2 млн. сўмга етди.
Унинг иш бошлаганида дастлаб 60 беданаси бўлган. Эндиликда беданалар сони 650 тага етди. 1/1 жойга 60 та бедана сиғади. Уларни 22° С ароратда сақлаш тавсия қилинади. Олаверса, сувни вақтида бериш керак. Бедана боқишда унга 8-синф ўқувчиси бўлган укаси ёрдам беради. Улар келгуси йилда беданала сонини 30 мингтага етказмоқчи.