Ўзбекистон иқтисодиёти 2019 йилни қандай натижалар билан якунламоқда?

Молия вазирлигининг жорий йил якунлари бўйича дастлабки баҳоларига кўра, 2019 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 5,5 фоизга ўсиб 524 триллион сўмни, яъни 58,3 миллиард долларни ташкил этиши кутилмоқда. Таққослаш учун, 2018 йилда республикада ЯИМнинг ўсиши 5,1 фоизни ташкил қилган. Мамлакат иқтисодиётининг ўсишига асосан ички омиллар, хусусан ялпи ички талабнинг ошиши таъсир кўрсатмоқда. Мазкур вазирликнинг маълумотларига кўра, ялпи ички талабнинг ортишини қуйидаги омиллар билан изоҳлаш мумкин:

· инвестициялар ҳажмининг ўсиши (+28,6%);

· уй хўжаликлари реал даромадларининг ўсиши (+8%);

· кредитлар ҳажмининг ўсиши (+44%).

Ўзбекистон иқтисодиётининг 2019 йил якуни бўйича кутилаётган асосий кўрсаткичлари билан қуйидаги инфографикада танишинг:

Манба: UzAnalytics.com

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.