ёхуд эко қочқинлар қисмати

Салом дўстлар! “ЎзТренд” жамоаси ўзининг янги мультимедиа лойиҳасини бошлайди. Бу сафар экологик қочқинлар ёхуд иқлим муҳожирларига бағишланган суриштирувимизни эътиборингизга ҳавола этамиз!

Жаҳон банкининг прогнозига кўра, 2050 йилга қадар Марказий Осиёда эко муҳожирларнинг сони икки миллион кишидан ошиши мумкин.

Бу тоифага кимлар киради? Қандай сабаблар туфайли одамлар ўзларининг кичик ватан – уйларини тарк этишга мажбур бўлишяпти?! Биламиз, улар ташлаб кетаётган ҳудудларда сув, озиқ-овқат, яйлов ва экин майдонлари кам. Бундай тақчил ҳудудни ким ҳам ташлаб кетмаган бўларди, дерсиз, ҳақли савол! Биз мана шу каби эко-қочоқлар оқимининг йўналишларини кузатиб борамиз ва янгиларини топишга ҳаракат қиламиз.

Биринчи йўналишнинг узунлиги 125 километрни ташкил этади: бу Мўйноқдан Нукусгача бўлган йўл.

Ва ҳар доимгидек, лойиҳаларимизда биз мавзу қаҳрамонларининг кечинмалари – глобал иқлим ўзгариши даврида яшашга мажбур бўлган оддий одамларнинг ҳикояларини айтиб берамиз. Лойиҳамизни “Эко-қочоқлар учун плейлист” деб номладик ва плейлист, сиз билганингиздек, треклардан иборат. Бу яқин тарихнинг бобларини (масалаларини) шундай атаймиз.


Биринчи трек: “НАБИРАЛАРИМИЗНИНГ КЕЛАЖАГИ НИМА БЎЛИШИНИ БИЛМАЙМИЗ”

Мен Оролман! Исмим денгиз эди, бир пайтлар.
Мана бугун шўр тупроққа айландим
Ташнадир томоғим, бўғзим кесилган,
Ердан буткул кетмоқликка шайландим.

Виктор Калитин,
Орол денгизи монологи

Ўзбекистонда замонавий экологик миграцияни ўрганишни Нукус шаҳрининг шарқий чеккасидаги “Қўш кўл”дан (қорақалпоқча Қўс-кўл, баъзан оммавий ахборот воситалари бошқача ёзади: Кос-Кўл) бошлаш керак. Балки бир кун келиб у дунёнинг барча энциклопедияларида “Илк эко-қочоқлик даври” тарихий ёдгорлиги сифатида қайд этилар…

Харитага қарасангиз, посёлкага ном берган шу номдаги кўлнинг жанубида бирорта ҳам тўғри кўча йўқлигини кўрасиз. Бу илгари Орол денгизи соҳилларида яшаб, жанубга бу ердан қочиб келган одамлар томонидан бошланган стихияли хаотик ривожланиш оқибатидир.

Илк қаҳрамонимиз Балиқ назорат инспектори Жолдасбай Абсаметов бундан қирқ йил илгари ишсиз қолади. Денгиз йўқ — балиқ йўқ — балиқчи йўқ — балиқ овлаш назорати йўқ. У оиласи билан собиқ порт шаҳри Мўйноқни тарк этиб, 1984 йилда Қорақалпоғистон пойтахти чеккасидаги бўш жойдан қўним топади.

– “Менинг бошимда том йўқ эди. Экологик қочқинлар ўзлари учун янги уйлар қурдилар. Бу ерлар бўш эди. Ҳамма хоҳлаган жойида уй қурди”, – деб бошидан ўтказган дамларини хотирлайди қаҳрамонимиз. Шунингдек, маҳаллий ҳокимият органлари газ ва электр энергиясини ўрнатишга ёрдам берганини таъкидлаган Жўлдошбай аканинг айтишича, кўчманчилар сув масаласини ўзлари, ўз маблағлари эвазига ҳал қилган.

Эссиз, тақдир уни шафқатсиз ҳазиллар билан “сийлади”. Кўп йиллар давомида Жолдасбай Абсаметов (у ҳозир 70 ёшда, 2014 йилда нафақага чиққан) балиқ овлаш қайиқларини ишлаб чиқариш ва таъмирлаш билан шуғулланган. У кўпроқ баличилар ва болалар учун қайиқлар ясаган. Яъни мазкур қайиқлар кичикроқ бўлиб сайр қилиш учун мўлжалланган эди.

Вақт ўтиши билан унинг Мўйноқда ва бутун Оролбўйида ишлаб чиқарган маҳсулотлари кераксиз бўлиб қолгани аниқ. На денгиз, на сув, на балиқ… Кимга қайиқ керак? Унинг ҳовлисида ҳали ҳам бир нечта турдаги қайиқ нусхалари бор. Қаҳрамонимиз уларга албатта харидор топилади, деган умид билан яшайди. Наҳот, Марказий Осиё сувсиз чўлга айланмайди, оққан дарё оқаверади, каби нақлга қандай ишониш мумкин?!

 Минг афсуски, “Қўш кўл” кўчаларида ўйнаётган болалар пластик бутилкалар орқали бир-бирига сув қуйишмоқда. Эҳ, ҳар доим шундай бўлса эди… Келинг, “Қўш кўл”дан видео томоша қилайлик.

 

Жўлдошбой ўзи туғилиб ўсган Мўйноқ кенгликларини, Орол бўйида яшаган даврларини соғинади.

“Денгиз бўронли эди. Вақтлар ажойиб эди, бизда ҳамма нарса етарли эди. Ҳамма одамлар бахтли яшаб, бугунги кунидан мамнун эдилар. Сув қурий бошлаганда эса ҳамма нарса парчаланиб кетди, қувонч, завқ, ҳаттоки бахт ҳам, – деб эслайди Абсаметов. У имконият туғилиши билан оиласини олиб она шаҳри Мўйноққа саёҳат қилади.

 “Ҳа, баъзида биз кўриш учун борамиз. Ахир биз у ерда туғилганмиз, у ерда ўсганмиз, у ерда ҳамма нарса бизга танишдир. Биз у ерга яна ва яна қайтишни хоҳлаймиз …»

Бугунги кунда “Қўш қўл”да тўрт мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади (бу тахминан 940 хонадон дегани). Уларнинг аксарияти аллақачон совет давридаги Ўзбекистон ҳудудида биринчи экологик қочқинларининг авлодларидир. Улар эса ота-боболарининг оғир юкини кўтаришда давом этмоқдалар. Экологик ҳимояланиш, афсуски, абадийдир.

 Ўз ватанларида муносиб иш йўқлиги сабабли, Жолдасбайнинг икки нафар ўғли энди чет элда ишлашга мажбур (меҳнат миграцияси ҳам иқлим ўзгариши билан боғлиқ, биз бу ҳақда кейинги сонларимизда мутахассислар билан гаплашамиз). У тўкис ва тўлиқ оила даврасида ўтиришни тез-тез орзу қилади. Афсуски, мигрант фарзандлари оиласидан узоқда… Кўзларини бир нуқтага қадаб, чуқур ўйга толади, ахир сувсиз ва тақчил ҳудудда яшаётган набираларининг эртанги куни нима бўлади, улар қандай ҳаёт кечиради?


 P.S. 80-90-йилларда Нукус чеккасига қочиб кетган Оролбўйи аҳолисини бугун янги бахтсизлик қарши олди. Уларнинг ўша пайт шошилинчда тартибсиз қурилган уйлари бузилиши мумкин. Ва бу оқибат иқлим ўзгариши билан боғлиқдир. Вазият, эҳтимол, уларни янада узоқроқ йўлга чиқишга мажбур этар. Тафсилотлар лойихамизнинг кейинги сонида.

2 thoughts on “

  1. Уведомление: ЕР УЧУН КУРАШ — uztrend

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.