ТУПРОҚ ТУЗИ / СУВ ФОРМУЛАСИ Олтинчи ҳикоя. Якун.

Лойиҳамизнинг якуний қисмида биз иқлим ўзгариши, ерларнинг шўрланиши ва сув танқислиги нафақат глобал жиҳатдан, шунингдек, Ўзбекистон шароитида ҳам нақадар оғир оқибатларга олиб келиши ҳақида гаплашамиз.

Харитада давлатлар жойлашуви

Бир йилдан сал ошди – 2021 йилнинг 20 октябрида ФАО (Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти) шўрланган тупроқларнинг сўнгги жахон харитасини тақдим этди. Бу ҳодиса, Римда ташкил этилган Глобал симпозиумнинг биринчи кунида содир бўлди. Дарвоқе, Ўзбекистон хукумати ҳам ушбу симпозиумда иштирок этди.

ФАО маълумотларига кўра, ер шарида 833 миллион гектардан ортиқ шўрланган тупроқлар мавжуд (ҳудуднинг 8,7%). Барча қитъалардаги суғориладиган ерларнинг 20 дан 50% гачаси шўрланиш ҳаддан ташқари кўплиги билан ажралиб туради.1,5 миллиарддан ортиқ одам озиқ-овқат етиштиришда жиддий қийинчиликларни бошдан кечирмоқда. Уларнинг аксарияти бугунги кунда Африка, Осиё ва Лотин Америкасининг қурғоқчил ва ярим қурғоқчил минтақаларида яшайди.

Хўш, биз бу харитада нимани кўрмоқдамиз? Табиийки, бундай пайтларда ўқувчимиз, шу жумладан, менинг ҳам нигохимиз ўз-ўзидан Каспий денгизининг ўнг томони (шарқи)даги ҳудудга қаратилади. Аммо излаганимиз бу харитада йўқ, шу туфайли қорачиқларимиз Қора денгиз ва Кавказдан шарққа ёки Хиндистон ва Арабистон денгизидан шимол томонга югуради. Парвардигор! Биз юртимизнинг ҳар биримизга таниш бўлган чизиқларини кўрмоқдамиз.


Албатта, бунга қўшни давлатлар ҳақидаги маълумотларнинг йўқлиги таъсир қилди (нега менинг хабарим йўқ?). Лекин тан олиш керак, бошқа ҳеч қайси дунё харитасида Ўзбекистонни бир зумда топиш осон эмас. Ва бу ачинарли далил.

Нима қилиш керак? Тупроқнинг шўрланиши ер деградацияси кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, емирилиш, ўрмонларнинг кесилиши, ифлосланиш ҳам бор. Ўзбекистонда сув танқислиги ва исиш даражасининг кучайиши билан муаммо янада ортмоқда. Жахон банки хисоб-китобларига кўра, 2016-йилда бу мамлакат ялпи ички маҳсулотнинг 4 фоизига тенг зарар келтирган. Ерларнинг деградацияси кўламини камайтириш мақсадида тоғли ва тоғолди ҳудудларида сув хавзаларини қуриш, ўрмон майдонларини кенгайтириш (шу жумладан, шаҳарлар атрофида ҳам), тупроқ ҳолати тўғрисида маълумотлар базасини яратиш, халқаро тажриба асосида яйловларни тиклаш технологияларини ишлаб чиқиш, шунингдек, қумли ва чанг бўронларини мониторинг қилиш тизимлари ва тупроқларнинг экологик ҳолатини бахолаш (тупроқ сифати индекси) режалаштирилмоқда.

Танклар ўрнига тракторлар

 Сув ресурслари муаммоларини … ҳарбийлар эмас, олимлар, гидрологларнинг ҳал этаётгани қандай яхши! Чунки дунё тарихига назар ташласак, сув туфайли келиб чиққан қуролли тўқнашувларга гувох бўламиз. Мисол учун, Сурия ва Исроил қўшинлари ўртасидаги тўқнашув келтириб чиқарган Яқин Шарқдаги машҳур Олти кунлик уруш (1967) сабабчиси Иордан дарёси бўлган.

Дарё хавзаси (дунёдаги 260 дан ортиқ бошқа дарёлар каби) бир нечта мамлакатлар ўртасида бўлинган. Бугунги кунга келиб, дунёдаги 50 та давлатнинг камида 75 фоиз худуди халқаро дарё хавзаларида жойлашган. Бундай дарёларнинг қирғоқларида дунё аҳолисининг 40 фоиздан ортиғи яшайди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг хисоб-китобларига кўра, 2050 йилга келиб ер юзидаги 6 миллиард одам сув танқислигидан азият чекишлигини инобатга олсак, сув манбаси муҳим ресурс бўлган ер шарининг қурғоқчил (қуруқ) минтақаларида сув — тўқнашувларнинг асосий сабабига айланади.

Қуйидаги инфографикада дарёлар хавзасидан ташқари, БМТ экспертларининг фикрича, сувдан фойдаланиш можаролари юзага келиши мумкин бўлган саккиз худуд кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 31-май куни Фарғона вилоятининг Сўғ туманида содир бўлган (ўзбек тарафи/қирғиз тарафи) тўқнашув айнан Чашма булоғига эгалик қилиш бўйича келишмовчиликлар сабаб келиб чиққан. https://www.gazeta.uz/ru/2020/05/31/uzb-kg-conflict/

Андижоннинг (Кампир-равот) сув омборини Ўзбекистонга бериш масаласи, шунингдек, 2022-йил 26-сентябрда имзоланган Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш тўғрисидаги баённома Қирғизистонда норозилик кайфиятини уйғотди. Икки давлат сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисида битим тузди https://www.gazeta.uz/ru/2022/11/30/border

Нима қилиш керак? Юқорида айтиб ўтилганларнинг барчаси трансчегаравий дарёлар хавзаларида сувдан фойдаланиш муаммоларини эхтиёткорлик билан ҳал қилиш зарурлигини кўрсатиб турибди. Фақат куч ишлатиб эмас.

Чўлдан кетиш

Моделлаштириш маълумотларига кўра, дунёдаги қурғоқчил ерлар чегараси асримиз охирига келиб, 23 фоизга ортиши мумкин экан.

Чўлланиш ривожланишга тахдид соладиган глобал муаммодир ва у зарарланган худудлардаги одамларнинг кетишига сабаб бўлади. Ерга ишлов бериш фойдасиз бўлиб қолса, одамлар мамлакатнинг бошқа худудлари ёки хорижга кўчиб кетишга мажбур бўлади.

Баъзи мамлакатларда тупроқ деградацияси оммавий ички миграцияга олиб келди, бутун-бутун қишлоқлар ўз хўжаликларини ташлаб, шусиз ҳам аҳолиси кўп бўлган шаҳарларга кўчиб ўтишга мажбур бўлдилар. Тупроқ деградациясидан таъсирланмаган, аммо янги мухожирларни қабул қилишга мажбур бўлган шаҳарлар ва қишлоқ жойларда ҳам янги муаммолар пайдо бўлади. Агар чўлланиш тўхтатилмаса, кейинги 10 йил ичида миллионлаб одамлар бошқа жойга кўчиб кетиш хавфи остида қолади.

Таниқли эколог-олим Юсуп Камолов UzTrend мухбири билан бўлган сухбатда, “Ўзбекистонда экологиик миграция 1980-йилларнинг охири ва 90-йилларнинг бошларида Оролбўйи худудидан бошланганини” таъкидлаб ўтди. Аввало, қурғоқчилик чуқур кириб борган – Тахтакўпир туманининг шимолий қисми Мўйноқ, сўнгра аста-секин бошқа ерлар. Кўпчилик Тошкент вилоятига, масалан, ўша пайтда  уй-жой нисбатан арзон бўлган Чирчиқ шаҳрига, шунингдек, қўшни Қозоғистонга кўчиб кетишди.

“Economic Review” журнали маълумотларига кўра, 1991-2005-йиллар Қорақалпоғистонда аҳолининг ўсиш суръати 2,6 фоиздан 1,2 фоизгача пасайган ва 10 мингдан ортиқ киши мигрантга айланган.

Қорақалпоғистон Республикасидаги демографик вазият 2020-йилда ҳам аҳолининг ўртача табиий ўсиши ва миграциянинг сезиларли даражада пасайиши билан тавсифланади. Кўриниб турибдики, ҳозирда миграция оқимлари камайди, лекин сув таъминоти билан боғлиқ вазият ўзгармаса, яқин йилларда мамлакат ичидаги экологик(иқлим) миграциянинг янги тўлқини ҳадемай бўй кўрсатади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.